ASUS Zenfone Max: кучли батареяли смартфон

ASUS Zenfone Max: кучли батареяли смартфон

Жорий йилнинг август ойида ASUS компанияси Zenfone туркумидаги Max смартфони ҳақида маълум қилганди. Куни кеча мазкур девайс рекламасига бағишланган промо-ролик интернет саҳифаларида пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, Zenfone Max анча кучли ва Snapdragon 410 чипсети, 2 ГБ оператив хотира, 13 мегапиксель асосий, 5 мегапиксель фронталь камера, Android оператив тизими билан таъминланган.

Аккумулятор қуввати 5000 мАс. Автоном режимдаги кўрсатгичлари ҳайратланарли, дейди компания вакилари. Аппарат ҳақидаги реклама ролигида тайванликлар Zenfone Max смартфони ҳақида баъзи маълумотларни берган.

ASUS`нинг тасдиқлашича, Zenfone Max 3G тармоғида 37,6 соат гаплашиш мумкин. Шунингдек, у билан 22,6 соат видео томоша қилиш, 72,9 соат мусиқа тинглаш, Wi-Fi-серфинг режимида эса 32,5 соат ишлаш имконияти ҳам бор экан.

Албатта, маълумотлар ва рақамлар анча салмоқли. Бу қанчалар ҳақиқатга яқин экани эса смартфон фойдаланувчилар қўлиги етиб боргач, ойдин бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.