Атиги 8 доллардан сотилаётган «видеокузатув камераси»нинг сири нимада?

  •   DiMaX
  •  2994
  •  13.03.2020 18:03

Атиги 8 доллардан сотилаётган «видеокузатув камераси»нинг сири нимада?

Уйлар ва офислар олдларини ўғрилардан, безорилардан ҳимоялашда кузатув камераларининг фойдаси жуда катта. Лекин камера сотиб олиш ва унда узлуксиз кузатувни жорий этиш масалаларини чўнтагингиз кўтармаса-чи?

ЎҚИНГ: Қабр тошига камера ўрнатиш ФБРга нимага керак бўлган?

Тиниб-тинчимаган хитойликлар бунинг ҳам йўлини топишди: ташқи кўринишини оригиналидан фарқлаб бўлмайдиган сохта кузатув камераси ишлаб чиқишди! G-Kellway компанияси ўғриларни чўчитиш учун қўлланадиган қалбаки камерани AliExpress онлайн савдо платформаси орқали сотмоқда.

«Камера» оддий пластикдан ишланган бўлиб, ташқи кўриниши ва ўлчамлари ҳақиқий видеокузатув камераларидан умуман фарқ қилмайди. Бундай «камера»ни бинонинг ичкарисига ҳам, ташқарисига ҳам бемалол ўрнатиш мумкин – у ёмғиру қордан, иссиғу совуқдан «қўрқмайди»!

ЎҚИНГ: Хакерлар қамоқхона камераларига кириб, маҳбуслар ҳаётини YouTube’да кўрсатишди

Гап шундаки, унинг бор бисоти – гўёки ҳақиқий камера ишлаётганидек кўрсатувчи LED-индикатор ҳамда иккита жойидан 360 даражада айлана олувчи махсус оёғидир. Мазкур девайс қуёш панелидан ёки ААА ўлчамли иккита батареядан қувват олади.

G-Kellway компаниясининг фейк камерасини AliExpress’дан 8 долларга ҳам бормайдиган нархда харид қилиш имкони мавжуд. Харидор ўз истагига кўра унинг қора ёки кумушранг туслисини танлаши мумкин.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!