Барча сунъий йўлдошлар бирданига ўчиб қолса, бизни қандай ҳалокат кутади? (+видео)

  •   DiMaX
  •  1333
  •  24.06.2021 12:28

Барча сунъий йўлдошлар бирданига ўчиб қолса, бизни қандай ҳалокат кутади? (+видео)

Кундалик турмушимиздаги биз кўникиб қолган технологияларнинг мунтазам ишлаб туришини таъминлаш учун сайёрамиз атрофида қанчалаб сунъий йўлдошлар кезиб юрганини ўйлаб ҳам кўрмаганлар бор. Тўғри-да, ишлаб турганида уларнинг бор-йўқлиги билинмайди, лекин ишдан чиқса борми...

ЎҚИНГ: Google сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини кўрсатди (видео)

Германия Аэрокосмик агентлиги (DLR) шу масалага қизиқиб кўриб, агарда Ер орбитасидаги барча сунъий йўлдошлар бирваракайига ишламай қолса нима бўлишини ўрганиб чиқди. Бундай эҳтимолий носозлик қанчалик фожиавий қиёфа касб этишини ташкилот қуйидаги видеода кўрсатиб берди:

DLR мутахассисларининг таъкидлашларича, бу ҳолат инсоният цивилизациясининг тараққиётини бир неча ўн йил орқага қайтаради. Ер сайёрасини информацион коллапс (ахборот етишмовчилиги) хавфи кутади, технологияларни тиклаш анча узоқ вақтни талаб этади.

ЎҚИНГ: Стивен Хокинг издошлари ёнгинамиздаги ўзга сайёраликларнинг радиосигналини ушлашди!

Ҳамма сунъий йўлдошлар бирданига ишдан чиқса юзага келадиган асосий муаммолар қуйидагилардан иборат:

1) Аниқ вақтни билишимизга хизмат қилаётган Galileo тизими ишламай қолади. Вақт белгиси бўлмагач, инсониятни иқтисодий инқироз кутади. Зеро, вақт тизими бўлмагач, пластик картадан ёки банк ҳисобидан пул ўтказиб ёки ечиб олиб бўлмайди.

2) Электр тизимларида муаммолар бошланади.

3) GPS тизимлари бўлмагач, замонавий самолётлар парвоз қила олмайди.

4) Интернет ҳам, уяли алоқа ҳам ширин хотирага айланади.

5) Об-ҳаво прогнозларининг аниқлиги пасаяди. Инсоният энди ҳаво ҳароратини, шамол тезлигини, циклонлар йўналиши ва тезлигини олдиндан била олмайди.

6) Зилзилалар ҳақида прогнозлар бўлмайди, фавқулодда хизматлар ишдан чиқади.

Сунъий йўлдошлар ишдан чиқса, булардан бошқа носозликлар ҳам юзага келиши аниқ, аммо юқоридагиларнинг оқибатларини ўйлаш ҳам эҳтимолий вазиятни тасаввур қилишга кифоя.

ЎҚИНГ: Мобил иловаларсиз дунё: Apple версияси (видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!