Бир йил ичида университетни тугатган 11 ёшли болакай киборгга айланишни режалаштирмоқда!

  •   DiMaX
  •  671
  •  07.07.2021 09:23

Бир йил ичида университетни тугатган 11 ёшли болакай киборгга айланишни режалаштирмоқда!

Бельгиялик 11 ёшли бола Aнтверпен университетини тугатиб, физика бўйича бакалавр даражасини қўлга киритди. Бу ҳақда 9NEWS маълумотига асосланиб Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!

Лоран Симонс (Laurent Simons) академик даража олиш учун атиги бир йил сарфлади. Одатда бунинг учун уч йил керак бўлади.

Энди вундеркинд бола Фламан университети магистри бўлиш ҳақида ўйлаяпти. Шундан кейин ҳеч кимнинг хаёлига келмаган режаларини амалга оширмоқчи.

«Мен имкон қадар кўпроқ аъзоларимни сунъийсига алмаштиришни хоҳлайман», – дейди Симонс.

Аввалроқ у Брюгге мактабида бир ярим йил ичида тўлиқ курсни тамомлаган.

Бола 2019 йил охирида – 9 ёшида Эйндховен Технология университетини электротехника ихтисослиги бўйича ўқишни тугатиши керак бўлганида дунёга танилди. Университет маъмурияти ва ота-онаси ўртасида битирув санаси бўйича келиб чиққан низо туфайли Симонс мактабни тарк этишига тўғри келган.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)