Black Shark рақиби – Nubia Red Devil смартфонининг ҳам тақдимот санаси айтилди

  •   DiMaX
  •  422
  •  12.04.2018 18:23

Black Shark рақиби – Nubia Red Devil смартфонининг ҳам тақдимот санаси айтилди

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси куни кечагина ўйинбоп смартфонлар учун Red Magic брендини рўйхатдан ўтказган эди. Бугун эса компания ушбу бренд остида ишланган илк геймерофоннинг намойиш санасини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Nubia ўйинбоп смартфонлари учун Red Magic брендини тақдим этди

Компания тарқатган расмий постерга кўра, мазкур ўйинбоп смартфон Nubia Red Devil деб номланади. Унинг тақдимот тадбири эса кейинги ҳафтага – 19 апрелга белгиланган.

Афсуски, постерда қурилманинг хусусиятлари ҳақида бирорта ҳам маълумот йўқ. Аммо Mobile World Congress 2018 кўргазмасида иштирок этган ZTE ўзининг бу смартфони нафақат Razer Phone’дан устун эканлиги, балки ишлаш самарадорлиги бўйича ҳатто Samsung Galaxy S9 флагманини ҳам «ер тишлатиши»ни айтиб мақтанганди.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ва Razer Phone’ни «ер тишлатувчи» қудратли смартфон эълон қилинди!

Шу пайтга қадар тарқалган гап-сўзларга қараганда, Nubia Red Devil томонлари ўзаро 18:9 нисбатида, янгиланиш частотаси 120 Гц.га тенг бўлган, FHD+ форматли катта экранга эга. Унинг самарадорлигини илғор Snapdragon 845 процессори ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотира таъминлаб беради.

Шунингдек, ўйинлар давомида қизиб кетмаслиги учун унинг ичига тўртта кулер ўрнатилганлиги айтилмоқда. Quick Charge 4.0+ стандарти бўйича тезкор қувватланувчи аккумулятори ҳам сиғимдор бўлиб, ўйинларда процессорнинг тўла куч билан ишлаш режимида ҳам қуввати 5 соатдан ошиқ муддатга етади.

Таъкидлаш керакки, Nubia’нинг ушбу «Қизил Иблис» геймерофонига рақобатчи – унга юртдош бўлган компаниянинг «Қора Акула»си эртагаёқ тақдим этилади. Унинг хусусиятлари тўла маълум бўлмаса-да, «жонли» видеоси ва фотосуратлари бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг қудратли Black Shark смартфонини тақдимотидан бир кун аввал «жонли» видеода кўрсатишди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.