Бу камера машина рақамини бир километр узоқликдан ҳам аниқ кўрсата олади!

  •   DiMaX
  •  1076
  •  25.07.2019 12:11

Бу камера машина рақамини бир километр узоқликдан ҳам аниқ кўрсата олади!

Одатий кузатув камералари жуда юқори сифатда тасвирга олмайди ва уларда майда деталларни, масалан – кишининг юзини аниқлаш қийин кечади. Fujifilm компанияси тақдим этган SX800 русумли видеокузатув камераси эса бу қарашларни чилпарчин қилди!

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда юзни таниш технологиясини жорий этишга Хитой ёрдамлашади

Fujifilm SX800 камерасининг асосий ўзига хослиги – нақ 40 карралик зумга эга эканлигидир. Шунинг шарофати билан у бир километр масофадан туриб ҳатто автомобилнинг давлат рақамини ҳам ўқиш имконини беради.

Янгича камерани давлатлар чегараларида, аэропортлар ва автотрассаларда қўллашни тавсия этишмоқда. Унга ўрнатилган объектив 1000 миллиметргача фокус масофасига эга. Шу боисдан SX800 камераси бир километр узоқликдаги объектларни ҳам батафсил тасвирга тушира олади.

Fujifilm SX800 автофокуси исталган объектга атиги 0,3 сонияда фокусни қарата олади. Шунингдек, бу камера тасвирни барқарорлаштириш тизимига ҳамда туман ёки жазирама шароитларда тасвир сифатини ошириш учун кадрларни қайта ишлаш функциясига ҳам эга. Гаджетнинг ёруғлик сезувчанлиги (ISO) кўрсаткичини 819200 бирликкача кўтариш мумкин, бу эса сифатли тунги съёмкани таъминлаб беради.

Япон компанияси мазкур камерасини 26 июлдан сотувга чиқаришини айтган, аммо нархини маълум қилмаган. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса нуфузли Canon компаниясининг айрим фотокамераларини 3 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!