Ўзбекистонда юзни таниш технологиясини жорий этишга Хитой ёрдамлашади

  •   DiMaX
  •  334
  •  17.07.2019 13:05

Ўзбекистонда юзни таниш технологиясини жорий этишга Хитой ёрдамлашади

Юртимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Хитой ёрдамида юзни таниш технологиясини Ўзбекистонда жорий этмоқчи. Бу ҳақда Podrobno.uz нашрига таяниб Minbar хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон-Хитой янги қўшма корхонаси: «Хавфсиз шаҳар» мажмуасида Huawei технологиялари

Хабарда айтилишича, Тошкент кўчаларида юзни таниш технологиясини татбиқ этиш бўйича Хитойнинг Huawei компанияси билан музокара олиб борилмоқда. Ички ишлар маъсулларига кўра, Хитой компанияси билан дастлабки келишувга эришилган, лойиҳа илк босқичларда турибди.

«Бу тизим «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг асосий элементларидан бўлиши мумкин. Бунинг учун Тошкент чорраҳаларида ўрнатилган камералар дастурини ўзгартириш ва бошқарув марказини созлаш керак бўлади, холос», – деган Podrobno нашри манбаси.

Юзни таниш технологияси соҳасида Хитой компаниялари дунёда энг илғор ўринларни эгаллаган. Хитой ҳукумати мамлакатдаги улкан CCTV камераларда ишлатиладиган юзни танишни такомиллаштиришга катта маблағ сарфлайди.

ЎҚИНГ: Кузатув тизими энди кишиларни юришидан ҳам танийдиган бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!