БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: Sony шаффоф буклама смартфон тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  1519
  •  01.12.2018 17:40

БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: Sony шаффоф буклама смартфон тайёрлаяпти!

Афтидан, 2019 йил смартфонсозликда катта бурилишлар бўлади:  5G тармоғи, «тешик» экранлар, буклама гаджетлар... Шунингдек, 10 гигабайтлик «оперативка» ва тўрт-беш модулли камерага эга телефонлар...

ЎҚИНГ: «Пентакамерали» Nokia 9 «дамини олсин» – LG камераси нақ 16 модулли смартфон чиқаради!

Sony компанияси эса навбатдаги смартфонларидан бирида мутлақо янгича технологияларни қўлламоқчи. Унинг янги олган патенти иккита тўлақонли дисплейга эга, яна қоқ белидан букланади ва шаффоф кўриниш олишга ҳам қодир!

Бу гаджет олти хил турли режимда ишлай олади: шаффоф, яримшаффоф ва ношаффоф (учтаси олд экран, учтаси орқа экранда). Шунингдек, шаффофликнинг турли режимларини аралаштириб қўллаш ҳам мумкин.

Булардан ташқари, Sony патентида яна бир технология – найча шаклида ўралувчи дисплей ҳам акс эттирилган. Аммо унинг қандай қўлланилиши ошкор этилмаган.

Тўғри, буларнинг бари ҳозирча патентлардагина акс этган. Бироқ келаси йил шундай технологияларга эга девайсларни кўришимиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Sony Xperia XA3: ромсиз арзон смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!