Civilization’га нима бўлди? геймерлар жуда норози

  •   Saroy
  •  938
  •  08.10.2018 14:31

Civilization’га нима бўлди? геймерлар жуда норози

Ўйинларни Windows’дан бошқа платформаларга порт қиладиган Aspyr Media  iPhone ва iPad’да Civilization 6’ни чиқарди.

Ўйин iTunes’да 60 доллар нарх билан пайдо бўлди ва фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Геймерлар  тармоқларда бу нарх жуда баланд эканини ёзишмоқда. Шу туфайли ўйиннинг рейтингги дўконларда 5 дан 2.8 гача тушиб кетди. Таъкидлаш жоизки,  Civilization 6 ҳозирда 60 фоизга арзонлаштирилиб берилмоқда ва энди уни 23.99 долларга олиш мумкин. Бунинг устига, ихтирочилар 60 та юришни бепул ўйнашга имкон беради.

ЎҚИНГ:Gamescom 2016: йилнинг энг яхши ўйинлари

Civilization 6’ни  iOS 11’да ишлайдиган Apple’нинг аксарият смартфонлари, жумладан:  iPhone 7 ёки 7 Plus, iPhone 8 ёки 8 Plus, iPhone X’лар қўллаб қувватлайди. Шунингдек iPad Air 2, iPad планшетларининг 2017да чиққанлари ва  iPad Pro’нинг барча версиялари Civilization 6’ни қўллаб қувватлайди. Эслатиб ўтамиз, Civilization 6 қўшимча  сценарий ва саркардалари билан   Nintendo Switch’да чиққанди.

ЎҚИНГ:Кун рақами: Super Mario Run бир ярим ойда 78 миллион марта юклаб олинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!