Дактилоскопли экранга эга Galaxy A60 ҳам фош бўлди: флагман сифатли «ўртанча ботир»!

  •   DiMaX
  •  1423
  •  05.03.2019 09:15

Дактилоскопли экранга эга Galaxy A60 ҳам фош бўлди: флагман сифатли «ўртанча ботир»!

Samsung компаниясининг ўрта нарх тоифасига мансуб Galaxy A сериясидаги навбатдаги смартфон Galaxy A60 модели бўлади. Интернетда унинг асосий техник хусусиятлари акс эттирилган брошюра сурати тарқалди.

ЎҚИНГ: Galaxy A40 кутилганидан арзонроқ чиқяпти, хусусиятлари билан танишинг

Агарда ушбу маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, Samsung ўзининг ўрта нархли ва арзон смартфонларида нархига нисбатан юқори хусусиятлар таклиф этаётгани яна бир бор тасдиқланади. Ахир, Galaxy A60 моделининг 6,7 дюймлик Super AMOLED экрани Full HD+ форматида тасвир узата олишидан ташқари, унга дактилоскоп ҳам интеграция қилиняпти!

Брошюрадаги ёзувларга кўра, Galaxy A60 смартфони 6-8 ГБ тезкор ва 128 ГБ ички хотирага эга. Унинг яна бир кучли жиҳати – камера датчикларидир: селфи учун нақ 32 мегапикселлик сенсор ажратилган! Бош камеранинг асосий модули ҳам 32 мегапикселлик, унга қўшимча яна 5 ва 8 мегапикселлик оптик сенсорлар бўлади.

Galaxy A60 аппарат таъминоти асосини Snapdragon 675 процессори ташкил этади, аккумуляторининг ток сиғими эса 4500 мА/соатга тенг. Маълумотларга кўра, Samsung уни апрелдаёқ расман намойиш этади. Компаниянинг айрим смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 859 000 сўмдан бошланган нархлар эвазига сотиб олиш мумкин. Жумладан, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан товар харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагмани аллақачон Terashop.uz’да! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 28 февраль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!