«Денди» ва SEGA энди кафтингизда: миттигина ретро-консол сотувга чиқди (+видео)

  •   DiMaX
  •  370
  •  07.07.2020 13:11

«Денди» ва SEGA энди кафтингизда: миттигина ретро-консол сотувга чиқди (+видео)

Эски консоллар учун чиққан ўйинларни ҳозирда турли платформаларда ишга тушириш мумкин, шу жумладан смартфонларда ҳам. Бироқ геймерлар учун ностальгия бўлган консолнинг FunKey S номли митти версияси барибир ўзгача.

ЎҚИНГ: Афсонавий ва қадрдон Counter-Strike’ни энди браузернинг ўзиданоқ ўйнай оласиз!

Ушбу миттигина ўйин консоли учун Kickstarter краудфандинг платформасида маблағ тўплаш эълон қилинган эди. FunKey S ижодкорлари уни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 33 минг АҚШ доллари миқдорида пул тўплашни ният қилишган. Лекин ҳали муддати тугашига бир ой қолган ҳозирги кунгача ундан икки баравар кўп маблағ йиғилган.

FunKey S ўлчами атиги 42,5 x 44,5 x 13,8 миллиметр келади – бу миттивойнинг яратувчилари гаджетни ҳатто калитлар шодасига брелок каби тақиб юришни ҳам кўзда тутишган. Консол ўндан ортиқ ўйин тизимларини, шу жумладан NES, SNES, GameBoy, SEGA Genesis ва PlayStation кабиларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Девайснинг аппарат таъминоти асосини ARM Cortex-A7 процессори ташкил этади. Уни 64 мегабайтлик тезкор хотира ва 450 мА/соатлик аккумулятор билан таъминлашган. Консолчанинг IPS-дисплейи эса диагоналига 1,54 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги 240x240 пикселлик. FunKey S хотира картаси учун слот ҳамда MicroUSB портига ҳам эга.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Кафтга сиғадиган мазкур приставкача билан қуйидаги расмий видеосида батафсил танишиш мумкин:

Kickstarter сайтида FunKey S учун 62 евро миқдорида нарх белгиланган, буюртмларни шу йилнинг кузидан етказиб бера бошлашади.

ЎҚИНГ: Атиги 198 долларга Intel процессорли мини-компьютер чиқди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.