Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

  •   DiMaX
  •  5863
  •  06.06.2020 16:33

Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг 7.2-версияси яқинда геймерларга оммавий тақдим этилган эди. Steam сервиси эса уни 8 июнгача бепул ўйнаш имконини бермоқда.

ЎҚИНГ: PUBG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Ўйиннинг смартфонларга мўлжалланган – PUBG Mobile версиясида ушбу ойнинг бошида битта ўзгариш бўлган. Ундаги «Сирли чангалзор» (Mysterious Jungle) режимида турли тотемларнинг ҳайкаллари мавжуд бўлиб, уларга таъзим қилинса персонажга ҳар хил эффектлар бахш этади (масалан, саломатлик даражаси тикланади).

Қувайт ҳамда Саудия Арабистонидаги геймерлар эса буни ясама маъбудларга сиғиниш – бутпарастлик деб ҳисоблаб, кўп шикоятлар қилишди. Қувайт университети Шариат коллежи теология профессори Бассам Ал-Шаттий ва бошқалар ҳам мазкур ўйинни танқид қилишган. Профессор ўйиндаги таъзим қилиш механикаси маҳаллий анъаналарни бузишини айтган, PUBG Mobile’даги ушбу унсурни у бутпарастлик кўринишидаги оғир гуноҳ, дея эълон қилган.

Ўйиннинг ишлаб чиқувчиси – Tencent компанияси бунга жавобан мусулмонлардан узр сўради ва ҳайкалларга таъзим анимациясини PUBG Mobile’дан олиб ташлади. Лекин ушбу механикани ўйиндан бутунлай йўқ қилишадими ёки танланган ҳолда айрим ҳудудлардаги геймерлар учун ўчириб қўйишадими – буниси ҳали аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Бу мобил ўйин атиги уч ойда салкам ярим миллиард доллар даромад келтирди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!