Экраности селфи-камерали илк смартфонни тўртта рангда расман кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  828
  •  24.08.2020 14:11

Экраности селфи-камерали илк смартфонни тўртта рангда расман кўрсатишди!

ZTE компанияси 1 сентябрь куни олд камераси дисплейнинг ортига яширилган биринчи смартфонни тақдим этади. Куни кеча Axon 20 5G русумли бу қурилманинг расмий сурати ва илк реклама видеоси чиққан эди.

ЎҚИНГ: Dimensity 800 чипида ишловчи ZTE Axon 11 SE 5G смартфони тақдим қилинди

Компания энди ушбу смартфонини реклама постерида ҳар икки томонидан кўрсатди. Axon 20 5G экранида селфи-камера учун тирқиш ҳам, кемтик ҳам йўқ – 32 мегапикселлик датчик бевосита дисплейнинг ортига жойланган.

Смартфоннинг орқа панелида эса тўртбурчак блокка олинган тўртта камера датчиги ва фоточақноқни кўрамиз. У ердаги ёзувга кўра, квадрокамеранинг бош модули 64 мегапикселлик аниқликка эга. Сизиб чиққан маълумотларга ишонсак, қолган сенсорлар 8 + 2 + 2 мегапикселлик.

Расмий постердан англашилганидек, Axon 20 5G камида тўрт хил – қора, кўк, пушти ва бинафша рангли корпусларда таклиф этилади. ZTE уни Snapdragon 765G процессори базасида тайёрлаган ва диагоналига 6,92 дюймлик, аниқлиги 2460х1080 пикселлик OLED-экран билан жиҳозлаганлиги айтилмоқда.

Android 10 операцион тизимли Axon 20 5G аккумуляторининг ток сиғими 4120 мА/соатга тенг. Компания уни 6/8/12 гигабайтлик тезкор ва 64/128 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда тақдим қилади, янгиликларни Terabayt.Uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: OnePlus компанияси «Газак» ва «Лағмон» ортидан энди «Кабоб» тайёрлаяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!