ЭКСКЛЮЗИВ: Samsung Galaxy S10 флагманини илк сифатли суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2209
  •  01.12.2018 09:15

ЭКСКЛЮЗИВ: Samsung Galaxy S10 флагманини илк сифатли суратларда кўрамиз!

Машҳур Gizmochina портали Samsung компаниясининг ҳали тақдим этилмаган Galaxy S10 смартфонининг эксклюзив расмларини эълон қилди. Жуда сифатли олинган суратлар бу девайс дизайнини аниқ кўрсатиб берган.

ЎҚИНГ: Экрани «тирқиш»ли Galaxy S10 яна икки жиҳатига кўра рекорд ўрнатяпти!

Янги фотосуратларга қараганда, флагманнинг қўшалоқ камераси ва унинг фоточақноғи, юрак частотаси датчиги ҳамда бармоқ изи сканери горизонтал тарзда жойлашади.

Samsung Galaxy S10 корпусининг чап томонида қурилмани ўчириб-ёқиш ҳамда овозни баландлатиш-пасайтириш тугмачалари ўрин олган. Пастки қиррасида эса замонавий USB Type-C порти билан бирга, қулоқчин учун анъанавий 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳам қолдирилган.

ЎҚИНГ: «Galaxy S10 дизайни қанақа ўзи!?» – машҳур инсайдерлар талашиб қолишди!

Олд панелга келадиган бўлсак, экранда «кемтик» ҳам, айрим хабарларда айтилган «тирқиш» ҳам йўқ. Шунчаки ён томонлари ромсиз, тепаси ва пастида энсизгина ҳошия қолдирилган дисплей.

Samsung компанияси ушбу смартфонини ва унинг модификацияларини келаси йил февраль ойи сўнгида, MWC 2019 кўргазмаси доирасида тақдим этади. Стандарт Galaxy S10 моделидан ташқари унинг Galaxy S10 Lite, Galaxy S10 Plus ҳамда Galaxy S10 5G версиялари бўлиши кутилмоқда.

Ушбу флагман нархи 1000 АҚШ доллари атрофида бўлиши айтилган. Бу компаниянинг ҳозиргача бозорга чиқарилган турли русумлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет дўконимизда 899 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!