Эксперт маслаҳати: ишлаётган ноутбукни қаерга қўйиш хавфли?

  •   DiMaX
  •  548
  •  15.10.2020 14:53

Эксперт маслаҳати: ишлаётган ноутбукни қаерга қўйиш хавфли?

Бугунги кунда масофадан ишлаш туфайли ноутбуклардан фойдаланиш жуда оммалашган, лекин уларни тўғри ишлатишни ҳамма ҳам билавермайди. «Синергия» Университетининг Ахборот технологиялари институти директори ўринбосари Антон Аверин бу борада айрим маслаҳатларини берган.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Мутахассиснинг таъкидлашича, ёқиқ ҳолдаги ноутбукни юмшоқ юзалар – плед, ёстиқ, кўрпа кабиларнинг устига қўймаслик керак. Зеро, бунда лаптоп остидаги шамоллатиш тирқишлари қисман ёки тўлиқ тўсилиб қолади. Натижада гаджет қизиб кетиши ва бу ҳол унинг ички қисмлари ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, юмшоқ юзалардаги чанг, тушиб қолган ип, соч ва бошқа майда нарсалар вентиляция кулерига тушиши ҳам бор, дейди эксперт. Унинг тиқилиб қолиши эса ноутбук учун (ўзингиз, айниқса ҳамёнингиз учун ҳам) аянчли оқибатларга олиб келади.

Шунингдек, ноутбукни ошхонада қўйиш ҳм ярамайди, дея огоҳлантиради Аверин. Зеро, унга сув, ёғ ёки бошқа суюқлик сачраб, девайсингизни қисман ёхуд тўлиқ ишдан чиқариши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Алданиб қолманг: ноутбукни очмасдан батареясини текшириш усуллари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!