Энди давлат хизматларидан телефон орқали ҳам баҳраманд бўласиз!

  •   DiMaX
  •  1039
  •  19.02.2019 16:03

Энди давлат хизматларидан телефон орқали ҳам баҳраманд бўласиз!

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча эълон қилинган «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарори билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Бу тўғрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Давлат хизматлари агентлиги очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди

Жумладан, эндиликда давлат хизматлари экстерриториаллик тамойили бўйича йўлга қўйилади.

Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кенгайтирилади.

20 дан ортиқ давлат органлари тегишли қоғоз кўринишидаги маълумотнома ва ҳужжатларни «Электрон ҳукумат» тизимига интеграция қилади. Фуқаролар зарур бўлган ҳужжатни электрон тизим орқали олади.

2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари томонидан фуқаролардан пенсия дафтарчаси, солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги айрим рухсат бериш билан боғлиқ тартиб-таомиллар бекор қилинади.

Давлат хизматлари агентлиги энди фақат хизмат кўрсатувчи эмас, назорат қилувчи ҳамдир.

Пулли экспресс-хизматлар кўрсатиш жорий этилади.

«Call service» орқали аҳоли учун долзарб бўлган айрим содда хизматларни телефон орқали кўрсатиш имконияти яратилади.

Бу янгиликлар нима учун жорий этилмоқда? Уларнинг қулайлиги ва афзаллиги нимада? Янги хизматларни кўрсатиш тартиби қандай?

Шу каби саволларга яқин орада мутахассислар жавоблари эълон қилинади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: 1 мартдан телекоммуникация хизматлари нархлари ўзгармоқда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!