Энди шиддатли интернет ва уй телефони – иккитаси биттада!

  •   DiMaX
  •  3254
  •  24.06.2020 16:35

Энди шиддатли интернет ва уй телефони – иккитаси биттада!

«Ўзбектелеком» шу йилнинг 22 июнидан жисмоний шахслар учун интернет хизматлари нархларига ўзгартиришлар киритди. «UNLIM» сериясининг чексиз тарифлари янгиланмоқда, дейилади UZTELECOM расмий хабарида.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» янада қулай ва арзон тарифларини таклиф этмоқда

Тезлик оширилиб, нархлар пасайтирилмоқда, энг асосийси, Ўзбекистонда илк маротаба уй телефони (IP-телефония) бонус тариқасида интернет билан бирга тақдим этилади. Шунингдек, ёзги тунлар пешинга қадар янада шиддатли тус олади.

Рақамли иқтисодиёт оддий фуқаролар учун янада қулайроқ бўлиши учун хизматларнинг юқори даражадаги интеграцияси билан тавсифланади. Оддий абонент учун ҳам интернет, ҳам уй телефони учун алоҳида-алоҳида тўлов қилиниши ҳам тушунарсиз, ҳам ноқулай. Айниқса, интернет ва IP-телефония бир оптик кабел орқали уланган бўлса... Абонентларга қулайлик яратиш мақсадида, GPON ва FTTB технологияси бўйича уланган абонентлар учун «UNLIM» серияси тариф режаларига IP-телефония хизматини ўзаро бирлаштирдик. Натижада, тариф режа доирасида бир телефон рақамини улаш мумкин ва IP-телефония хизмати учун рўйхатдан ўтиш тўлови олинмайди.

Бундан ташқари, IP-телефония хизмати бўйича танланган тариф режасидан қатъий назар, 180 дақиқагача Ўзбекистон бўйлаб чиқувчи қўнғироқлар лимити тақдим этилиши мумкин, «UNLIM 10 Premium» тарифида эса бутун Республика бўйлаб ҳатто чексиз қўнғироқлар тақдим этилади.

Оптика барчасига қодир!

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» огоҳлантиради: «Республикамизнинг еттита ҳудудида мана шу кунлари алоқада узилишлар бўлиши мумкин»

Янгиланган UNLIM тариф режалар серияси, айниқса, GPON технологияси бўйича уланган абонентлар учун ажойиб ҳамёнбоп таклиф. Мисол учун «UNLIM-10» тариф режаси кундузи тезлик 10 Мбит/с ни ташкил этса, тунда (00:00-12:00) эса тезлик 200 Мбит/с гача ошади. Шунингдек, энг ажабланарли томони шундаки, ушбу тариф режаси нархига IP-телефония хизмати ҳам киритилган!!! Бу эса абонентларимиз учун ажойиб бонус демакдир.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Ушбу янгиланишлар «TURBO» ва «TURBO NIGHT» хизматларидан фойдаланувчи абонентларни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Эндиликда, мазкур хизматлар янада тезкор ва ҳамёнбоп. Батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Шунингдек, чекланган ҳажмдаги трафикка эга «RUN 3», «RUN 4», «RUN 5» Интернет хизматлари тариф режалари архив режалар рўйхатига киритилмоқда ва янги уланишлар учун бу тарифлар эндиликда мавжуд эмас.

«UNLIM» тариф режалари сериясида «олий тоифадаги» жуда ҳам ҳашаматли ўзгаришлар ҳам мавжуд. Аммо, бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтамиз.

UZTELECOM компанияси 2020 йилнинг ёз мавсуми абонентларимиз учун юқори тезликда, чексиз ва уй телефонига сўзлашувлар учун ажратилган дақиқалар билан мароқли ўтишини таъминлаб беради!

Эслатма: Ўзида IP-телефония хизматини мужассам қилган UNLIM серияси тариф режаларига уланиш учун ёки бошқа тарифлардан ўтиш учун UZTELECOM сотув ва хизмат кўрсатиш офисларига мурожаат қилишингиз зарур.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: пандемия палласида мобил фирибгарлик!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!