Epic Games авжига чиқди: Янги йил арафасида у нақ 15 та ўйинни бепул беряпти!

  •   DiMaX
  •  1697
  •  12.12.2020 11:23

Epic Games авжига чиқди: Янги йил арафасида у нақ 15 та ўйинни бепул беряпти!

Ҳар ҳафта сўнгида битта-иккитадан ўйинни буткул текинга тарқатаётган Epic Games компаниясининг бу гал сахийлиги тутди. Янги йил байрами олдидан у бир қатор ўйинларга чегирмалар тақдим этиш билан бирга, ўн бешта ўйинни бепул беришини эълон қилди.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2020: йилнинг энг зўр ўйинлари билан танишинг! (+видео)

Компания шу йилнинг 17 декабридан ўзининг Epic Games Store дўконида айрим ўйинларга 75 фоизгача борувчи чегирмалар беради. Шу билан бирга, ўша санадан бошлаб у ҳар куни биттадан – жами 15 та ўйинни теппа-текинга тарқатади!

Ушбу акцияда қайси ўйинлар иштирок этишини Epic Games ҳозирда сир тутмоқда. Уларни олиш усули доимгидек: дўкон сайтидаги тегишли саҳифага ўтиб, бепул тарқатилаётган ўйинни олиб қўясиз ва шу билан у бир умрга кутубхонангизда сақланиб қолади. Яъни, акция тугаганидан кейин ҳам уни истаганча ўйнай оласиз.

Акция бошланадиган кун – 17 декабргача эса Epic Games Store дўконида иккита RPG-ўйинни теппа-текинга тарқатишяпти. Яъни, Pillars of Eternity ўйинини ушбу ҳавола, Tyranny ўйинини эса мана бу ҳавола орқали бепул ва бир умрга олиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)