The Game Awards 2020: йилнинг энг зўр ўйинлари билан танишинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1681
  •  11.12.2020 16:53

The Game Awards 2020: йилнинг энг зўр ўйинлари билан танишинг! (+видео)

Бугун – 11 декабрга ўтар тунда The Game Awards 2020 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Кутилганидек, кечанинг мутлақ ғолиби The Last of Us Part II ўйини бўлди.

ЎҚИНГ: The Game Awards маросимида иккита соҳибжамол жангчи ҳам иштирок этади

The Game Awards 2020 тадбири уч ярим соат двом этган; агар вақтингиз ва трафигингизни қизғанмасангиз, уни қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Ўйинлар индустриясида йилнинг энг зўрлари рўйхати эса қуйидагича:

  1. Йилнинг энг зўр ўйини – The Last of Us Part II
  2. Энг яхши режиссура – The Last of Us Part II
  3. Энг яхши сюжет – The Last of Us Part II
  4. Энг яхши бадиий постановка – Ghost of Tsushima
  5. Энг яхши саундтрек ва мусиқа – Final Fantasy VII Remake
  6. Энг яхши овоз дизайни – The Last of Us Part II
  7. Энг яхши актёрлик ўйини – Laura Bailey (The Last of Us Part II ўйинидаги Abby роли)
  8. Ҳали такомиллаштирилаётган энг яхши ўйин – No Man's Sky
  9. Энг яхши мустақил ўйин – Hades
  10. Энг яхши мобил ўйин – Among Us

ЎҚИНГ: Among Us ҳақида 10 та факт

  1. Ҳамжамиятнинг энг яхши қўллаб-қувватлови – Fall Guys: Ultimate Knockout
  2. Энг яхши VR/AR – Half-Life: Alyx
  3. Энг яхши жангари ўйин – Hades
  4. Энг яхши экшн/RPG – The Last of Us Part II
  5. Энг яхши ролли ўйин – Final Fantasy VII Remake
  6. Энг яхши файтинг – Mortal Kombat 11 Ultimate
  7. Энг яхши оилавий ўйин – Animal Crossing: New Horizons
  8. Энг яхши симулятор / стратегия ўйини – Microsoft Flight Simulator
  9. Энг яхши спорт / пойга ўйини – Tony Hawk's Pro Skater 1+2
  10. Энг яхши кўп фойдаланувчили ўйин – Among Us
  11. Энг яхши дебют – Phasmophobia

ЎҚИНГ: Golden Joystick 2020: Ўйинлар оламида нақ 25 та номинация бўйича энг зўрлари

  1. Энг яхши киберспортчи – Showmaker
  2. Киберспорт бўйича энг яхши мураббий – Danny "zonic" Sorenson
  3. Энг яхши киберспорт тадбири – League of Legends: World Championship 2020
  4. Энг яхши киберспорт ўйини – League of Legends
  5. Энг яхши киберспорт бошловчиси – Sjoks
  6. Энг яхши киберспорт жамоаси – G2 Esports
  7. Йилнинг энг яхши контенти муаллифи – Valkyrae
  8. Арзон инновациялар – The Last of Us Part II
  9. Энг кутилаётган ўйин – Elden Ring
  10. Томошабинларга ёққан ўйин – Ghost of Tsushima

Кўриб турганингиздек, нақ ўттиз битта йўналишда ғолиблар номи эълон қилинган. Хўш, сиз буларнинг қайсиларини ўйнагансиз, қай бирларини ҳозир ҳам ўйнаб турасиз?

ЎҚИНГ: «Юлдузлар жанги»: афсонавий ўйин iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқяпти (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!