Facebook иловаси энди оқ-қора бўлади!

  •   DiMaX
  •  879
  •  09.03.2019 11:40

Facebook иловаси энди оқ-қора бўлади!

Энг оммабоп ижтимоий тармоқнинг мемменжери – Facebook Messenger яқинда тўқранг интерфейсга эга бўлганди. Компания энди ўзининг асосий иловасини янгилашга тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Facebook Messenger’да энди эгасига етиб борган хабарларни ҳам ўчириш мумкин!

XDA-Developers ресурси фойдаланувчиларидан бири Android учун тайёрланаётган янгича Facebook иловасининг суратларини эълон қилди. Унда кўк ранг буткул олиб ташланган ва интерфейс оқ-қора кўринишда тақдим этилган.

Бу туришида Facebook кўпроқ Instagram иловасини эслатиб юборади.

Бундан ташқари, компания дастурчилари унинг бош саҳифасига иккита янги варақа қўшишган: профил ҳамда видеолар бўлими.

Ушбу оқ-қора интерфейс Facebook фойдаланувчиларига қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Чунки уни ҳозирча расман тақдим этишмаган, намойишидан сўнг ҳам босқичма-босқич тарқатилади.

ЎҚИНГ: WhatsApp’дан фойдаланинг. Telegram, Facebook Messenger ва Google Allo’га ишонч йўқ!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!