Facebook Messenger’да энди эгасига етиб борган хабарларни ҳам ўчириш мумкин!

  •   DiMaX
  •  161
  •  06.02.2019 09:46

Facebook Messenger’да энди эгасига етиб борган хабарларни ҳам ўчириш мумкин!

Энг оммабоп ижтимоий тармоққа қарашли мессенжерга янги функция жорий этилди. Facebook Messenger орқали юборилган хабарни энди жўнатганингиздан кейин ҳам ўчира оласиз.

ЎҚИНГ: WhatsApp ва Messenger’нинг асосий рақибини Цукерберг тан олди

Бу турли вазиятларда асқотади: хабарни адашиб бошқа бировга жўнатиб қўйганда, нотўғри ёзиб юборганда ва ҳоказо. Лекин бу функция вақт чекловига эга: хабар юборилганидан кейинги 10 дақиқа ичидагина уни ўчириш мумкин.

Жўнатилган хабарни ўчириш функцияси шахсий ёзишмаларда ҳам, гуруҳли чатларда ҳам ишлайди. Ундан фойдаланиш учун, юборилган ўша хабарнинг устига босиш ва қалқиб чиққан менючада «Барча учун ўчириш» – «Удалить для всех» тугмачасини босиш керак.

Юборган хабарингизни фақат ўзингиз учун ҳам ўчиришингиз мумкин – бунда суҳбатдош(лар)ингизда у ўчмасдан қолади. Мазкур функцияда вақт бўйича чеклов йўқ.

Юборилган хабарни ўчириш функцияси Android ҳамда iOS учун тақдим этилган Facebook Messenger клиентларида, шунингдек ижтимоий тармоқ сайтида ишлайди.

ЎҚИНГ: WhatsApp’дан фойдаланинг. Telegram, Facebook Messenger ва Google Allo’га ишонч йўқ!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!