Facebook ва Twitter жаримага тортилди, уларни яна блоклашлари ҳам мумкин!

  •   DiMaX
  •  390
  •  12.04.2019 18:20

Facebook ва Twitter жаримага тортилди, уларни яна блоклашлари ҳам мумкин!

Россия қонунчилигига кўра, бу мамлакатдаги веб-сервислар фойдаланувчиларининг маълумотлар базасини Россия ҳудудидаги серверларда сақлиши лозим. Telegram мессенжери ўз мижозларининг мулоқотлари шифрлаш калитларини тақдим этмагани учун судлашиб юрганидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Telegram’ни тинч қўйишмаяпти: Дуров ноилож компанияни ёпди!

Москванинг Таганск районидаги судда бугун – 12 апрель куни бўлиб ўтган суд йиғилишида Facebook компанияси уч минг рубллик жаримага тортилди. Сабаби – ижтимоий тармоқ россиялик фойдаланувчиларнинг маълумотларини Россияда жойлашган серверларга кўчирган-кўчирмаганлиги ҳақида маълумот бермаган. Суд залида Facebook компаниясидан бирор вакил қатнашмаган.

ТАСС хабарига кўра, бундан бир ҳафта аввал, айни шу сабаб билан Twitter ҳам худди шундай миқдорда жаримага тортилган эди. Аммо жарима – энг ёмони эмас: агарда Россия қонунчилиги талабларини бажармаса ва россиялик мижозларнинг маълумотларини шу мамлакат ҳудудидаги серверларга кўчирмаса, Россияда бу ижтимоий тармоқлар блоклаб қўйилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram нимаси!? Керак бўлса, Google ҳам Роскомнадзорга жарима тўлаяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!