Футбол бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати даврида қанча кибер ҳужум даф этилди?

  •   Saroy
  •  971
  •  17.07.2018 13:11

Футбол бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати даврида қанча кибер ҳужум даф этилди?

Футбол бўйича Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати даврида 25 миллионга яқин кибер ҳужум даф этилган. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ЧМ-2018 хавфсизлигини таъминлаш бўйича Идоралараро оператив штаби халқаро ҳамкорлик Маркази ходимлари билан учрашувда маълум қилди.

ЎҚИНГ:Ucell’дан яна бир ҳадя: Футбол бўйича жаҳон чемпионати – смартфонингизда!

Президентнинг таъкидлашича, турнир давомида Россия ахборот инфратузилмаларига жами  25 миллионтага яқин кибер ҳужум ва бошқа жиноий таъсирлар уюштирилган.

Путин россиялик ва хорижий давлат махсус хизмат ходимларига турнир давомида хавфсизликни таъминлаш бўйича муваффақиятли ҳамкорлик қилингани учун миннатдорлик билдирган. Унинг қўшимча қилишича, футбол ишқибозлари мусобақа давомида ўзларини ҳақиқатан ҳам хавфсиз ҳис қилганлар, шу билан бирга, улар  бу борада хавфсизлик ходимлари томонидан ортиқча тўсиқларга дуч келмаган.

ЎҚИНГ:Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!