Galaxy A70 ҳақида илк маълумотлар: Infinity-U дисплей, учталик камера ва қулоқчин тирқиши бор!

  •   DiMaX
  •  3227
  •  11.03.2019 17:22

Galaxy A70 ҳақида илк маълумотлар: Infinity-U дисплей, учталик камера ва қулоқчин тирқиши бор!

Samsung расмий сайтида куни кеча ўрта нархли Galaxy A туркумидаги учта янги смартфон саҳифаси пайдо бўлган эди. Компания уларнинг сафини яна битта модел билан кенгайтирмоқчи.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A20e, Galaxy A40 ва Galaxy A90 тақдимоти яқин – улар аллақачон Samsung сайтига чиқди!

Galaxy A70 русумли ушбу смартфон учун тайёрланган ғилофларнинг рендер суратларини 91mobiles нашри эълон қилди. «Сизиб чиққан» маълумотларга кўра, мазкур гаджет кенг форматли, Infinity-U туридаги дисплейга эга. Шунингдек, уни Galaxy A50 моделидаги каби уч модулли бош камера билан жиҳозлашади. Ғилофда бармоқ изи сканери учун жой очилмаган – шунга кўра, уни экраннинг ўзига интеграция қилишса керак.

Бундан ташқари, Galaxy A70 корпусида қулоқчин учун стандарт аудиотирқиш ҳам ажратилган. Смартфоннинг 4400 мА/соатлик батареяси эса тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлиб, замонавий USB-C порти орқали зарядланади.

Samsung ушбу маҳсулотини жорий йилнинг биринчи ярмида тақдим этиши кутилмоқда. Унинг жаҳон бозорига расман тақдим этилган аксарият смартфонларини эса 859 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Айниқса, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Galaxy S10e автономлигини ҳам iPhone XR билан солиштириб кўришди. Афсус...