Galaxy A8s’нинг яна бир рақиби – «тешик» экранли Lenovo Z5s «жонли» сурати билан фош этилди!

  •   DiMaX
  •  977
  •  28.11.2018 12:03

Galaxy A8s’нинг яна бир рақиби – «тешик» экранли Lenovo Z5s «жонли» сурати билан фош этилди!

Samsung компанияси ўзининг Galaxy A8s смартфонида янги технологияни илк бор қўллаши – олд камерани экранда ўйилган «тирқиш»га жойлашини маълум қилганди. Аммо ундан ҳам аввал Huawei ҳали тақдим этилмаган Nova 4 моделида шу усулни қўллади, яна битта смартфонсоз ҳам ундан аввал шундай қурилмасини тақдим этиши мумкин...

ЎҚИНГ: Meizu 16S флагманининг сурати эълон қилинди: уч модулли камера ва... «тирқиш»ли экран!

Булардан ташқари, кейинги пайтларда шов-шувлар билан тақдимотлар қилаётган Lenovo компанияси ҳам кореяликлардан аввал «тешик» экранли Z5s смартфонини тақдим этадиган бўлиб турибди. Таниқли инсайдерлардан бири ўз Twitter-аккаунти орқали Lenovo Z5s смартфонининг расмий постерини эълон қилди.

Тасвирга кўра, ушбу қурилма ҳам худди Samsung Galaxy A8s ҳамда Huawei Nova 4 моделларидаги сингари экран «тирқиш»и остидан иш олиб борувчи селфи-камерага эга. Улардан фарқли равишда, Lenovo Z5s олд камераси учун дисплейнинг бурчаги эмас, балки ўртаси «тешилган».

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва Honor Magic 2’га ўхшаш, лекин атиги 288 долларлик Lenovo Z5 Pro рекорд ўрнатди!

Lenovo Z5s техник жиҳатлари борасида кўп нарса маълум эмас, фақат кенг форматли 6.3 дюймлик дисплей билан жиҳозланишигина аниқ. Экраннинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида бўлиши тахмин қилинмоқда. Смартфоннинг «қувват тоши» – 3210 мА/соатлик аккумулятор, «электрон юраги» – Qualcomm компаниясининг 600 ёки 700-сериядаги Snapdragon процессори бўлиши мумкин. Шунингдек, трендга уйғун тарзда асосий камерасининг уч модулга эга бўлишини ҳам айтишмоқда.

Мана, унинг TENAA сайтида эълон қилинган «жонли» суратига назар соламиз:

Мазкур девайс ҳам декабрда намойиш этилади, аммо тақдимотнинг санаси ҳозирча номаълум. Нима бўлганда ҳам, Lenovo Z5s жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy A8s моделига асосий рақиблардан бири сифатида майдонга тушади. Бу смартфонларнинг нархлари борасида ҳам аниқ маълумот йўқ, лекин Samsung’нинг ҳозиргача бозорга тақдим этган турли русумлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет дўконимизда 899 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!