Galaxy Buds Pro қулоқ касалликларини келтириб чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  185
  •  10.05.2021 18:08

Galaxy Buds Pro қулоқ касалликларини келтириб чиқаряпти

Samsung Electronics компанияси симсиз Galaxy Bud Pro наушниклари фойдаланувчилари томонидан келаётган кўплаб шикоятларга расмий изоҳ берди. Фойдаланувчилар қулоқларидаги турли ёқимсиз ва оғриқли муаммолардан, жумладан, йиринг, яра, пуфакчалар ва яллиғланиш пайдо бўлишидан шикоят қилмоқда, деб ёзади Daryo.

ЎҚИНГ: 10 дақиқа қувватланиб, 8 соат ишловчи симсиз қулоқчин чиқди

Samsung’нинг мазкур ҳолат бўйича берган изоҳида таъкидланишича, Galaxy Buds Pro наушниклари сотувга чиққунига қадар халқаро ташкилотлар томонидан синовдан ўтказилган ва зарарли жиҳатлари йўқлиги тасдиқланган. Samsung’нинг аниқлик киритишича, наушниклар канал ичига мўлжаллангани сабаб тер ва намлик фойдаланувчилар айтган муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Galaxy Buds Pro жуда катталиги ва қуруқ терини қичитаётгани борасидаги саволга Samsung наушникнинг конструкцияси сабаб ноқулайлик юзага келиши мумкинлигини тасдиқлаган ва фойдаланувчиларга наушникларни мунтазам тозалаш ва дезинфекция қилишни, шу билан бирга, эшитиш йўлининг қуруқлигини таъминлаш кераклигини маслаҳат берган.

Бундан ташқари, Samsung расмий сайтининг таъкидлашича, наушниклар таркибида акрилат ва никел мавжуд, шу сабабли аллергиядан азият чекувчи инсонларга уни узоқ вақт тақмаслик тавсия этилади.

ЎҚИНГ: Galaxy Unpacked’нинг барча роликлари битта жойда: Galaxy S21, Galaxy Buds Pro ҳамда Galaxy SmartTag билан тўлиқ танишамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!