Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

  •   DiMaX
  •  5044
  •  09.12.2019 11:33

Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Ўтган ойнинг бошида Xiaomi ўзининг Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro фаблетларини намойиш этган эди. Булар – бош камерасида нақ 108 мегапикселлик Samsung ISOCELL Bright HMX датчиги қўлланган дунёдаги илк смартфонлардир.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр камерофонлари: DxOMark рейтинги чиқди

Samsung ушбу камера сенсорини ҳали яқинда – шу йилнинг август ойидагина тақдим қилган эди. Жанубий кореяликлар мазкур датчикни қўллаш бўйича биринчиликни нега Xiaomi’га бериб юборишганига ўшанда кўпчилик ҳайрон қолган.

Бироқ энди инсайдерлар Samsung’нинг бу қилиғи сабабини аниқлашди. Ice Universe ўзининг Twitter-аккаунти орқали маълум қилишича, Galaxy S11+ флагманида Samsung умуман бошқа камера датчигини қўллаяпти экан!

Блогернинг ёзишича, жанубий кореяликлар ўзларининг навбатдаги флагмани учун тайёрлаган оптик сенсор ҳам 108 мегапикселлик аниқликда, унинг ўлчами диагоналига 1/1,3 дюймлик. Бироқ бу стандарт ISOCELL Bright HMX датчигидан кўра сифатлироқ, эксклюзив датчикдир. Табиийки, унинг нархи ҳам шунга яраша бўлади.

Samsung’нинг бундай йўл тутганини тушунса бўлади: ахир, янги авлод Galaxy S смартфонлари ўзининг фото ва видео олиш имкониятлари билан ҳам рақибларидан бир поғона юқорида бўлиши керак. Шу боисдан ҳам компания хитойлик рақибига, гарчи 108 МПлик бўлса-да, «бундайроқ» датчикни сотган экан.

ЎҚИНГ: Квадрокамерали энг арзон Samsung смартфони илк «жонли» видеода!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!