Galaxy S10 линейкаси iPhone XS, XS Max ва XR моделлар қаторидан нусха олган

  •   Saroy
  •  1527
  •  25.10.2018 17:05

Galaxy S10 линейкаси iPhone XS, XS Max ва XR моделлар қаторидан нусха олган

Янги миш-мишлар Samsung Galaxy S10 ҳақиқатан ҳам учта вариантда чиқишини тасдиқламоқда. Уччаласи ҳам учта iPhone’га ўхшаш бўлади. Samsung Galaxy S10 Plus iPhone XS Max’нинг анологи (ўлчами бир хил).

Galaxy S10 (тахминан iPhone XS’ни такрорлаган) ва энг оддий варианти бўлмиш, Galaxy S10 64 ГБ ички хотирага эга бўлади ва у iPhone XR билан рақобатлашади. Шундай қилиб, қаршингизда учта модел:

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A9S ва Galaxy A6S смартфонлари ҳақида қизиқарли маълумотлар

  • 5,8-дюймли ясси дисплей, ёнбошида бармоқ излари сканери ва модем 4G
  • 5,8-дюймли эгилган дисплей, экранида бармоқ излари сканери ва модем 5G
  • 6,4-дюймли эгилган дисплей, экранида бармоқ излари сканери, модем 5G

Яна бошқа миш-мишларга қараганда,  «бюджетли» Galaxy S10 нарх бўйича iPhone XR’га яқин, яъни 750 доллар. «Ўртача» Galaxy S10 минг доллар. S10 Plus эса, эҳтимол бир минг бир юз бўлар. Кутилишича, Samsung янги флагман линейкасини 2019 йил 24 февралда тақдим этади, Тақдимотдан бир ҳафта ўтгач  дўкон пештахталарига чиқарилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 10 ҳақида илк маълумотлар эълон қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!