Galaxy S21 FE аллақачон сурати билан Samsung расмий сайтига чиқди!

  •   DiMaX
  •  613
  •  03.05.2021 10:43

Galaxy S21 FE аллақачон сурати билан Samsung расмий сайтига чиқди!

Samsung бу йилги флагманлар туркумида Galaxy S21 ҳамда Galaxy S21 Plus ҳамда Galaxy S21 Ultra моделларини тақдим этган. Ушбу серияда энди нисбатан арзон – Galaxy S21 FE смартфони ҳам намойиш қилинади.

ЎҚИНГ: Galaxy S20'лар Samsung учун навбатдаги бошоғриғи бўлди

Мазкур компания бултурги Galaxy S20 FE (ёки Galaxy S20 Fan Edition) смартфонини икки хил версияда, 23 сентябрда тақдим этган. Бироқ унинг издоши – Samsung Galaxy S21 FE (ёки Galaxy S21 Fan Edition) эртароқ чиқадиган кўринади. Ушбу қурилма аллақачон икки хил версияда Ҳиндистоннинг расмий регулятори – BIS сертификациясидан ўтган. Унинг маълумотлар базасида сақланиб қолган қайдлар эса телефоннинг айрим хусусиятларини ошкор этган.

Энди эса Samsung Mexico расмий сайтида ҳам Galaxy S21 FE смартфони ҳақида илк эслатма – унинг саҳифаси пайдо бўлди.

Samsung Galaxy S21 Fan Edition текис – четлари қайрилмаган, FullHD+ резолюцияли экранга, пластикдан ишланган орқа панелга эга. Унинг бош камера блоги ҳам худди ўша пластикдан қилинган, шулар туфайли бу арзонлаштирилган смартфон Samsung Galaxy S21 туркумидаги бошқа флагманлардан яққол ажралиб туради.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманлари таннархи ҳатто Galaxy S20’ларникидан ҳам паст экан: нималарда тежашган?

Бу гаджетнинг корпуси IP68 даражасида чанг ва намдан ҳимояланган. Таниқли инсайдер – OnLeaks берган маълумотга кўра, бу гал экран ўлчами бултурги Galaxy S20 FE моделиникидан ихчамроқ. Яъни, Galaxy S21 Fan Edition смартфони 6,4 дюймлик AMOLED-дисплейга эга, унинг кадр янгиланиш частотаси эса 120 герцга тенг.

Стандарт Galaxy S21 ҳамда Galaxy S21+ флагманларида селфи учун 10 мегапикселлик сенсор қўлланган бўлса, Galaxy S21 FE модели 32 мегапикселлик олд камерага эга бўлади.

Samsung ушбу смартфонини 6/8 гигабайтлик тезкор ҳамда 128/256 гигабайтлик доимий хотира чиплари билан тақдим этади. Galaxy S21 Fan Edition қайси мамлакат бозорига мўлжалланганлигига қараб Exynos 2100 ёки Qualcomm Snapdragon 888 процессорлари базасида терилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманлари таннархи ҳатто Galaxy S20’ларникидан ҳам паст экан: нималарда тежашган?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!