Samsung W20 5G – компаниянинг иккинчи букламафони намойиш этилди

  •   DiMaX
  •  908
  •  20.11.2019 09:22

Samsung W20 5G – компаниянинг иккинчи букламафони намойиш этилди

Жанубий кореялик гигант Galaxy Fold букламафонини бир қатор машмашалардан сўнг самарали сотмоқда. Samsung Developer Conference 2019 кўргазмасида компания унинг иккинчи авлоди – Galaxy Fold 2 концепти намойиш этилган эди.

ЎҚИНГ: 2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

Кутилганидек, 19 ноябрь куни ушбу қурилма Хитойда расман тақдим қилинди ва у Samsung W20 5G номини олган. Аввал ҳам айтганимиздек, янги букламафон кўп жиҳатдан оригинал Galaxy Fold билан бир хил, (шунинг учун айрим нашрлар уни Galaxy Fold 5G деб атамоқда).

Янги букламафон ҳам 1536х2152 пикселлик 7,3 дюймлик қайишқоқ асосий экран, диагоналига 4,6 дюймлик, 720х1680 пикселлик ташқи дисплейга эга. Камералари ҳам ўша-ўша – 12, 16 ва 12 мегапикселлик датчиклардан иборат асосий камера ҳамда экран кемтигига жойланган, 10 ва 8 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олган олд камера. Яна қўшимча экран устида 10 мегапикселлик битта камераси бор. смартфоннинг 4235 мА/соатлик аккумулятори 15 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади.

Фарқларига келадиган бўлсак, Samsung W20 5G бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи Snapdragon X50 модемини ўз ичига олган Snapdragon 855 Plus процессори базасида ишлайди. Унга Android 9 Pie операцион тизим талқини асосидаги One UI график қобиғи ўрнатилган. Шунингдек, ташқи элементларида ҳам фарқлар сезилади – улар илк букламафонга нисбатан такомиллаштирилган.

Samsung W20 5G тезкор хотираси 12, доимийси эса 512 гигабайтлик. Компания уни декабрдан савдога қўяди, лекин нархини ҳозирча айтмаяпти. Ҳозиргача сотувга чиққан аксарият Samsung телефонларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy One – ҳар томонлама «шаршара» экранли илк смартфон!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!