Golden Joystick 2020: Ўйинлар оламида нақ 25 та номинация бўйича энг зўрлари

  •   DiMaX
  •  1282
  •  26.11.2020 17:45

Golden Joystick 2020: Ўйинлар оламида нақ 25 та номинация бўйича энг зўрлари

Куни кеча энг яхши ўйинларни тақдирловчи йиллик Golden Joystick маросимининг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда ғолибларнинг аксарияти фойдаланувчиларнинг овозлари асосида, бир қисмигина ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди.

ЎҚИНГ: Энг қиммат ўйин – Star Citizen фазовий симуляторини 2 декабргача бепул ўйнанг! (+видео)

Тақдирлаш маросими онлайн форматда бўлиб ўтди, унда энг кўп мукофотни The Last of Us Part II, Hades, Fall Guys ҳамда Minecraft олди.

Мана, Golden Joystick 2020 бўйича турли йўналишлар бўйича ғолиблар қуйидаги ўйинлардир:

  1. Йилнинг энг зўр ўйини — The Last Of Us Part II
  2. «Танқидчилар танлови» соврини — Hades
  3. Компьютер учун энг яхши ўйин — Death Stranding
  4. Playstation учун энг яхши ўйин — The Last Of Us Part II
  5. Xbox учун энг яхши ўйин — Ori and the Will of the Wisps
  6. Nintendo Switch учун энг яхши ўйин — Animal Crossing: New Horizons
  7. Энг яхши сюжет — The Last Of Us Part II
  8. Энг яхши визуал дизайн — The Last Of Us Part II
  9. Энг яхши киберспортив ўйин — Call of Duty: Modern Warfare
  10. Энг яхши овоз жўрлиги — The Last Of Us Part II
  11. Энг яхши мустақил ўйин — Hades
  12. Энг яхши мультиплеерли ўйин — Fall Guys
  13. Йилнинг энг яхши студияси — Naughty Dog
  14. «Биз ҳалиям ўйнаяпмиз» соврини (энг яхши қўллаб-қувватлааш) — Minecraft
  15. Энг яхши оилавий ўйин — Fall Guys
  16. Энг яхши ўйин ҳамжамияти — Minecraft
  17. Энг яхши актёрлик ўйини — Сандра Саад (Marvel’s Avengers)
  18. «Индустрияга қўшган ҳиссси» — itch.io, Team17, Electronic Arts, 11 bit studios, Mediatonic ва бошқалар
  19. «Шуҳрат зали» — Worms серияси ва уни ишлаб чиққан Team17 студияси
  20. Энг яхши қўшимча — No Man’s Sky: Origins
  21. «Йил бурилиши» соврини — Among Us
  22. Ўқин учун энг яхши қисм — Nvidia GeForce RTX 3080
  23. Энг яхши янги стример/бошловчи — iamBrandon
  24. Энг яхши мобил ўйин — LEGO Builder’s Journey
  25. Энг кутилаётган ўйин — God of War: Ragnarök

Хўш, сиз буларнинг қайсиларини ўйнаб турасиз?

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!