Google Chrome тарихи ва бошқа маълумотларини тугмачалар бирикмалари ёрдамида ўчирамиз

  •   DiMaX
  •  272
  •  16.12.2020 13:17

Google Chrome тарихи ва бошқа маълумотларини тугмачалар бирикмалари ёрдамида ўчирамиз

Ҳозир дунёда энг кенг тарқалган браузер – Google компанияси аввалроқ ўзининг Chrome дастуридир. Яқинда унинг десктоп версиясига процессор ресурсларини ва аккумулятор қувватини тежаш функцияси қўшилган эди.

ЎҚИНГ: iPhone ва Android-смартфонлар учун энг зўр браузерлар («Роскачество» рейтинги)

Компьютерингиз ёки ноутбукингиздаги, iPhone ёки iPad’ингиздаги Chrome тарихини тозалаш функциясини дастур менюсидан излаб ўтиришга ҳафсалангиз йўқ бўлса, буни клавиатурадаги тегишли тугмачалар комбинациялари орқали амалга ошириш мумкин.

Бунинг учун олдин Chrome’ни очасиз, кейин эса, қурилмангиз платформасига боғлиқ ҳолда, қуйидаги тугмачалар бирикмаларини босасиз:

Windows ёки Linux: Ctrl+Shift+Delete

Mac: Command+Shift+Backspace

Chromebook: Ctrl+Shift+Backspace

iPhone ёки iPad (клавиатура уланган бўлса): Command+Y

Шу тугмачалар комбинацияларини босганда, Windows, Linux, Mac или Chromebook платформали гаджетларда «Созламалар» («Настройки») менюсининг «Тарихни тозалаш» («Очистить историю») ойнаси очилади. Қайси бандни тозалаш кераклигини белгилаб, «Маълумотларни ўчириш» («Удалить данные») тугмачасини босасиз.

Клавиатура уланган iPhone ёки iPad’ларда эса, Command+Y тугмачалар бирикмаларини босганда «Тарих» («История») ойнаси очилади. Юқоридаги ҳолат сингари, бунда ҳам тозалаш керак бўлган тоифаларни танлаб, «Маълумотларни ўчириш» («Удалить данные») орқали ўчирасиз.

Ушбу ҳаракатлардан сўнг браузердаги белгиланган вақт оралиғидаги ҳаракатларингиз унинг тарихидан ўчириб ташланади. Масалан, Google Chrome’нинг десктоп версияларида бутун вақт давомидаги, шунингдек, сўнгги соатдаги, 24 соатдаги, 7 кунлик ёки 4 ҳафталик киришлар тарихини ўчирса бўлади.

ЎҚИНГ: Chrome – энг «очофат» браузер, лекин сиз унинг «нафсини жиловлай» оласиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!