Браузерлар рейтингида кутилмаган ўзгариш юз берди!

  •   DiMaX
  •  1501
  •  02.04.2020 12:22

Браузерлар рейтингида кутилмаган ўзгариш юз берди!

NetMarketShare ресурси 2020 йилнинг март ойи якуни ҳолатида дунё бўйича турли браузерлардан фойдаланиш борасидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Гарчи рейтинг етакчиси алмашмаган бўлса-да, илғор браузерлар орасида олишув қизғин эканига гувоҳ бўламиз.

ЎҚИНГ: Махфийлик бўйича энг кучли ва энг ёмон браузерлар рейтинги

Асосийси – Microsoft корпорациясининг маҳсулоти бўлмиш Edge дастури бозорнинг 7,59 қисмини эгаллаб, иккинчи ўринга чиқиб олган. Унга ён беришга мажбур бўлган Mozilla Firefox иловасига эса браузерлар бозорининг 7,19 фоизи насиб этган. Тўртинчи ўринда яна Microsoft браузери – Internet Explorer бўлиб, бозорнинг 5,87 фоизи унга тегишли.

Юқоридагиларнинг барчасини қўшганда ҳам натижа рейтинг етакчиси – Google Chrome браузерига тенг кела олмайди: у дунёдаги компьютер ва ноутбукларнинг 68,50 фоизида фаол қўлланмоқда.

Айтиш керакки, нисбатан яқинда чиққан Microsoft Edge уч йилча аввал iOS ҳамда Android тизимли қурилмалар учун ҳам тақдим этилган эди. Шунинг эвазига унинг аудиторияси фаол тарзда кенгайиб бормоқда. Бунинг устига, Microsoft мунтазам равишда уни оптималлаштириб, фойдаланувчиларнинг истакларига кўра янги функциялар қўшиб келаётир.

ЎҚИНГ: Қайси браузерлар катта «оперативка» талаб этмайди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!