Google энди блогерлар насибасини ҳам қирқади (расмий видео)

  •   DiMaX
  •  645
  •  13.03.2021 10:46

Google энди блогерлар насибасини ҳам қирқади (расмий видео)

Дунёдаги энг оммалашган видеохостинг – YouTube тармоғи ҳам Google компания қарашли эканлигидан хабарингиз бор. Қидирув гиганти унда фаолият олиб бораётган блогерларга ёқмайдиган ўзгариш ҳақида хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: YouTube’да рекламадан энг кўп пул топаётган россиялик блогерлар (Forbes рейтинги, 2020 йил)

Янги қонун-қоидаларга кўра, 2021 йилнинг июнидан бошлаб хорижлик YouTube-блогерлар даромадларидан АҚШ ғазнасига солиқ олиб қолади. Аниқроғи – реклама томошасидан, YouTube Premium обунасидан, суперчат ва суперстикерлардан, шунингдек, АҚШлик фойдаланувчиларнинг ҳомийлигидан тушадиган даромад солиққа тортилади.

Ушбу ўзгаришлар ҳақидаги видеолавҳани YouTube Creators канали русча субтитрлар билан эълон қилган:

Хорижлик YouTube-блогерлар ҳисобига АҚШдаги фойдаланувчилар томоша қилганидан тушадиган даромад учун 0% дан то 30% гача миқдорда солиқ солинади. Солиқ миқдори эса блогер яшаётган мамлакат билан АҚШ ўртасида икки марта солиққа тортмаслик ҳақида битим бор-йўқлигидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: YouTube’дан рекламаларни олиб ташлашнинг ўта осон йўли топилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!