Google маҳсулотларининг ҳақиқий қабристони очилди – қабртошлари ҳам бор!

  •   DiMaX
  •  1289
  •  05.10.2019 15:46

Google маҳсулотларининг ҳақиқий қабристони очилди – қабртошлари ҳам бор!

Қидирув гигантининг муваффақиятли чиқмаган, ўз умрини ўтаб бўлган ҳамда «туғилмасдан бўғилган» маҳсулотларини акс эттирувчи Killed By Google сайти мавжуд. Унга «дафн этилган» бир қатор сервислар, иловалар ва гаджетлар ҳақида бир қатор хабарлар берганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Буни қарангки, энди Сиэтл шаҳридаги Google офисида ғайриоддий инсталляция очилди. Унда компаниянинг «ўлган» маҳсулотлари ҳақиқий қабристони акс эттирилган. Кичкина мозорликдаги қабр тошларига шу пайтгача ёпилган айрим сервисларнинг логотиплари туширилган.

Суратга кўра, Google бу рамзий қабристонга ўзи воз кечган барча маҳсулотларини эмас, балки айримларинигина «дафн этган». Қидирув гиганти шу пайтгача «ўлдирган» девайс ва дастурий таъминот маҳсулотларнинг умумий сони эса 180 дан ошиқ.

ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!