Google раҳбари ҳаётий муваффақиятга элтувчи иккита тамойилни айтди

  •   DiMaX
  •  918
  •  19.10.2020 10:54

Google раҳбари ҳаётий муваффақиятга элтувчи иккита тамойилни айтди

Ҳиндистондаги камбағал бир оилада туғилган Сундар Пичаи ҳозир дунёдаги энг йирик ва илғор технологик компаниялардан бўлган Google ижрочи директори лавозимида ишламоқда. Биз унинг бу муваффақиятга эришиш йўли ҳақида алоҳида мақола эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: IT гигантларни бошқараётган 10 та ҳинд

Inc.com нашри ёзишича, Пичаи ўзининг ҳаёт йўлига назар солиб, кишининг ҳаётда юксак ютуқларга эришишида керак бўлган иккита асосий тамойилни айтган. Унга кўра, булар – «қаттиқ қизиқиш в объективлик» экан.

Сундар Пичаининг ўзи айтишича, то ўн ёшга тўлгунича уларнинг уйида телефон ҳам бўлмаган. У ўз юртида бакалавр дипломига эга бўлгач, АҚШга йўл олган – Стэнфорд университетида ва Уортон бизнес мактабида давом эттирган. Бу эса унга ўзи қизиққан иш – компьютердан бемалол фойдаланиш имконини берган.

Google ижрочи директорининг таъкидлашича, киши биринчи навбатда ўзи нимага кучли қизиқишига аниқлик киритиб олиши лозим. Шахсан ўзи учун технологиялар энг қизиқарли соҳа эканлигига амин бўлгач, у шу йўналишга объектив тарзда интилган. Яъни, технологиялар бўйича қаерда юқори муваффақиятларга эришиш мумкинлигини аниқлаб, вазиятга реал кўз билан қараб, мақсад сари интилган. Натижани эса ҳозир бутун дунё билади – қашшоқ хонадондан чиққан ҳинд ҳозир қидирув гиганти директори сифатида фаолият юритмоқда.

ЎҚИНГ: Google раҳбарининг ҳатто 11 яшар ўғли ҳам криптовалюта топяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!