Google рейтинги: 2019 йилнинг энг зўр Android-иловалари

  •   DiMaX
  •  3494
  •  04.12.2019 10:58

Google рейтинги: 2019 йилнинг энг зўр Android-иловалари

Кечагина Apple корпорациясига кўра 2019 йилги энг яхши иловалар ва ўйинлар рейтингини эълон қилган эдик. Қидирув гиганти ҳам йил якунларига кўра Google Play Market’даги энг зўрлари рўйхатини чиқарди.

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Якунига етаётган йилда Android-смартфонлар учун энг яхши илова деб YouCan эътироф этилди. Бу дастур кишига ўзининг одатларини кузатиб боришда, медитация ва бадантарбия қилишда тенгсиз ёрдамчидир.

Қолган энг яхши иловаларни Google тегишли тоифаларга ажратиб эълон қилган, қуйида улардан ҳар бирининг номига ўрнатилган ҳавола орқали юклаб олиш саҳифасига ўтиш мумкин.

Ўз устида ишлаш учун энг маъқул дастурлар:

2019 йилнинг энг яхши топилмалари:

  • Концептлар – кўплаб жиҳозларни ўз ичига олган чизиш иловаси
  • ЛитРес: Ҳикоялар – интерактив китоблар
  • MashApp – кулгили роликларни улашишга мўлжалланган ижтимоий тармоқ
  • Morphin – CGI GIF Maker – GIF-картинкалардаги кишиларнинг ўрнига сизнинг расмингизни қўйиб берувчи дастур
  • ruff – содда қайдлар муҳаррири

Энг яхши кўнгилочар иловалар:

  • Ablo – ўзга халқлар маданиятларини ўрганиш учун ўз таржимонига эга ижтимоий тармоқ
  • 21 Buttons – оммабоп трендларни кузатиб бориш имконини берувчи ижтимоий тармоқ
  • My Talking Pet – жониворлар фотосуратларини жонлантириб берувчи дастур

Хўш, булардан бирортаси сизнинг смартфонингизга ҳам ўрнатилганми, ё энди синаб кўрасизми?

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Дуров: «Смартфонингиздан бу иловани ўчириб ташланг!»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!