Google ва Netflix Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади

  •   DiMaX
  •  670
  •  24.04.2020 17:52

Google ва Netflix Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади

Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди. Бу тўғрида «Давлетов» Telegram-канали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси – http://tax.uz яратилди, дейилади хабарда.

Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда 9 та хорижий компания ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Улар:

- Google Commerce Limited;

- Google Ireland Limited;

- Google Voice Inc;

- Apple Distribution International Limited;

- Netflix International B.V.;

- Samsung Electronics Co., Ltd.;

- Сleverbridge AG;

- Xsolla (USA), Inc.;

- Activision Blizzard International BV

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ҚҚС бўйича биринчи тўлов «Google Commerce Limited» компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

ЎҚИНГ: Энди ўз кредит тарихингизни онлайн олишингиз мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!