Ҳозир қайси дастурлаш тиллари энг оммабоп? (2021 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  2857
  •  12.04.2021 12:49

Ҳозир қайси дастурлаш тиллари энг оммабоп? (2021 йил апрель)

Биз аввалроқ турли платформалар учун қайси дастурлаш тиллари ишлатилиши ҳақида мақола эълон қилган эдик. Tiobe дастурчилар ҳамжамияти эса 2021 йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра тилларнинг оммабоплиги рейтингини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Дастурчи бўлишнинг 6 йўли

Java тили ўзининг 5,49% улушини йўқотиб, иккинчи ўринга тушиб қолган. Биринчи ўринга эса эллик йилдан буён оммабоплигини йўқотмай келаётган С дастурлаш тили чиқиб олган.

Кўриб турганингиздек, учли учликни 2020 йилнинг энг яхши дастурлаш тили дея эътироф этилган Python якунлаб бермоқда.

ЎҚИНГ: 81 ёшли япониялик онахон iPhone учун дастур ишлаб чиқди

Рўйхатга назар солиб, қизиқ ҳолатга гувоҳ бўлиш мумкин: ўтган асрнинг 50-йиллари охирида яратилган Fortran дастурлаш тили кутилмаганда яна оммалаша бошлаган – йигирмата номдан иборат ушбу рўйхатга кириб олган. Tiobe вакиллари буни илмий ҳисоб-китобларга бўлган талабнинг ўсгани билан боғлашмоқда.

IBM томонидан яратилган Fortran дунёда биринчи тижорий дастурлаш тили бўлиб, ассемблера тилига муқобил сифатида майдонга тушган. 2002 йили у оммабоплик рейтингида 10-ўринга чиққан, лекин шундан сўнг урфдан қолиб, яқинларгача 34-ўринда эди.

Java виртуал машинаси (JVM)да ишловчи Groovy дастурлаш тилининг ҳам оммабоплиги ошиб бормоқда. Ўтган бир йил мобайнида у 48-ўриндан 17-поғонагача кўтарилиб олган.

Objective-C дастурлаш тили эса энг оммабоплар йигирматалигини тарк этган.

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!