HTC кутилмаганда бирданига иккита смартфон тақдим этди (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  1104
  •  16.06.2020 18:09

HTC кутилмаганда бирданига иккита смартфон тақдим этди (+видеолар)

Бир неча йил аввал смартфон бозоридан чиқиб кетган HTC компанияси ўтган йилнинг 11 июнида Desire 19+ ҳамда U19e моделларини намойиш қилган эди. Орадан бир йил ўтиб, тайванлик компания яна иккита смартфони билан ўзини эслатиб қўйди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (24-ҳафта)

Булардан биринчиси илғор HTC Desire U20 5G модели бўлиб, у улкан – 6,8 дюймлик IPS-экранга эга. Томонлари ўзаро 20:9 нисбатли дисплейнинг тасвир аниқлиги FHD+ форматида. Экраннинг пастки роми катта; юқори чап бурчагида эса 32 мегапикселлик олд камера учун ўйиқ бор.

Desire U20 5G смартфонининг «электрон юраги» – флагман бўлмаса-да, бешинчи авлод уяли алоқ стандартини қўлловчи Qualcomm Snapdragon 765G процессоридир. Смартфоннинг тезкор/ички хотираси тегишлича 8/256 гигабайтлик ҳажмга эга. Унинг яна бир афзаллиги – нақ 5000 мА/соатлик аккумулятори бўлиб, USB-C порти орқали Quick Charge 4.0 технологияси асосида 18 ваттлик тезкор қувватланади.

Янги смартфоннинг бош камерасидаги бош сенсор 48 мегапикселлик. Иккинчи – 8 мегапикселлик модул кенг бурчакли (118 даражали кўриш бурчагига эга) оптика билан тақдим этилган. Яна ҳар бири 2 мегапикселлик чуқурлик сенсори ва макрокамера ҳам бор.

Android 10 операцион тизимли Desire U20 5G бармоқ изи сканери орқа панелда жойлашган. Уни яна Dual GPS, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth 5.0 ҳамда NFC-модул билан таъминлашган ва Тайванда яқин орада 640 доллардан сота бошлашади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865+ ва 16 ГБ «оперативка»ли бу геймерофон AnTuTu’да жаҳон рекордини янгилади! (+ илк «жонли» расмлар)

HTC намойиш этган иккинчи янги смартфон Desire 20 Pro деб номланган бўлиб, у ҳам биринчиси каби дизайнга эга. Фарқларига келсак, бунисининг FHD+ дисплейи 6,5 дюймлик, процессори ҳам бундайроқ – Qualcomm Snapdragon 665 чипсети.

HTC Desire 20 Pro моделининг тезкор/доимий хотираси ҳам камроқ – тегишлича 6/128 гигабайтлик. Унда компания Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясини қўллаган ва қулоқчин тирқиши қўшган. Қолган хусусиятлари эса HTC Desire U20 модели билан бир хил. Компания бу смартфонига 300 долларга тенг нарх белгилаган.

ЎҚИНГ: Android 11 учун Google нималарни iOS’дан олган?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!