Huawei ҳамёнбоп P Smart (2019) смартфонини тақдим қилди

  •   DiMaX
  •  4607
  •  29.12.2018 16:06

Huawei ҳамёнбоп P Smart (2019) смартфонини тақдим қилди

Хитойлик техногигант куни кеча 2018 йилдаги энг сўнгги тақдимотини ўтказди. Яъни, у қўш камерали Huawei P Smart (2019) смартфонини расман намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган ҳамёнбоп Huawei P Smart (2019) камерофонини ҳар томонлама томоша қиламиз!

Ушбу модел техник хусусиятлари ҳақидаги аввал тарқалган маълумотлар тасдиқланди. Яъни, Huawei P Smart (2019) смартфони HiSilicon Kirin 710 процессорига таянган. Унинг диагоналига 6,21 дюймлик экрани 2340х1080 пикселлик тасвир аниқлигига эга. Корпусининг ўлчамлари 155,2х73,4х8,0 миллиметрга, вазни эса 160 граммга тенг.

Huawei P Smart (2019) асосий камераси 13 ва 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олган ва унга «сунъий идрок» жорий этилган. Орқа панелда яна ббармоқ изи сканерига ҳам кўзимиз тушади.

ЎҚИНГ: 2018 йил якунлари: Huawei барибир Apple’ни ортда қолдирди!

Қурилма дисплейининг тепа қисмидаги «кемтик»ка эса 8 мегапикселлик олд камера датчиги жойлашган.

Ушбу моделнинг тезкор хотираси 3 ГБ, доимийси эса 64 ГБ ҳажмга эга, яна microSD форматли хотира картасини қўйиш мумкин. Смартфон иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди, унда 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS+ГЛОНАСС технологиялари мавжуд.

Huawei P Smart (2019) харидорларга қора ҳамда мовий градиент тусли корпусларда тақдим этилади. Смартфоннинг савдоси 2 январдан бошланади, унга 250 евро миқдорида нарх белгиланган. Мазкур девайс Ўзбекистон бозорига кириб келиши борасида ҳозирча маълумот йўқ, лекин компаниянинг айрим русумлардаги смартфонларини 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.