Huawei тарихда илк бор Samsung’ни қувиб ўтиб, 1-рақамли смартфонсозга айланди!

  •   DiMaX
  •  1634
  •  16.06.2020 10:51

Huawei тарихда илк бор Samsung’ни қувиб ўтиб, 1-рақамли смартфонсозга айланди!

Бундан бир неча йил аввал Huawei смартфон сотиш бўйича Apple’ни қувиб ўтиб, дунёдаги иккинчи рақамли смартфонсозга айланган эди. Хитойлик гигант бу борадаги етакчи – Samsung’дан ҳам ўзиб кетишни режалаштирганди, лекин унга АҚШ санкциялари халақит берди.

ЎҚИНГ: DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Шунга қарамасдан, смартфон сотиш борасида ҳам Huawei’нинг ишлари яхши кетмоқда. Counterpoint Research таҳлил компаниясининг маълум қилишича, жорий йилнинг апрель ойига келиб, у Samsung’ни қувиб ўтиб, жаҳон смартфон бозори етакчиси бўлган. Яъни, у рақобатчиларидан кўра кўпроқ ақлли телефонлар сота олган.

Аниқроқ қилиб айтсак, апрелда дунё смартфон бозорининг 19 фоизи Huawei ҳиссасига тўғри келган. Жанубий кореялик рақобатчи эса 17 фоизлик улуш билан иккинчи ўринга тушиб қолган. Тўғри, бу ғалаба қисқа муддатли бўлиши мумкин, зеро, иккинчи квартал натижалари ўзгача бўлиши эҳтимоли юқори.

Huawei ютуғига бир нечта омиллар сабаб бўлган ва булардан биринчиси – коронавирус пандемиясидир. Зеро, унинг ишлаб чиқарувчиларга зарбаси катта бўлди, хитойликлар эса мазкур муаммога ҳаммадан аввал дуч келиш билан бирга, энг биринчи бўлиб ундан қутула олганлар ҳам. Шунингдек, Google сервислари йўқлиги сабабли европаликлар Huawei смартфонларидан юз ўгирганларида ҳам «Осмон ости салтанати» аҳолиси маҳаллий ишлаб чиқарувчини янада кўпроқ қўллаб-қувватлади.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни Huawei тақдим этди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!