DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1848
  •  13.06.2020 12:38

DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Қурилмаларнинг камера имкониятларини профессионал текширувчи DxOMark лабораторияси гаджетларнинг овоз ёзиб олиш ва янгратишини ҳам баҳолай бошлаганидан хабарингиз бор. Унинг жамоаси яқинда ушбу йўналишлар бўйича энг яхши смартфонларни маълум қилди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Samsung смартфони бу тестда Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгди!

DxOMark лабораторияси бунда смартфонларнинг асосий ва олд камераси орқали суратга олиш ва видео тушириш маҳортини, шунингдек, овоз ёзиб олиш ва уни янгратиш имкониятларини ҳисобга олган.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, олтита тоифа бўйича энг зўр камерофонлар қуйидагилардир:

  1. Фото – Huawei P40 Pro
  2. Видео – Huawei P40 Pro
  3. Кенг бурчакли камера – Samsung Galaxy S20 Ultra
  4. Тунги съёмка – Huawei P40 Pro
  5. Зум – Huawei P40 Pro
  6. Боке эффекти – Samsung Galaxy Note 10+ 5G

Кўриб турганингиздек, тўртта йўналишда Huawei P40 Pro ғолиб бўлган. Умуман олганда, мазкур флагман DxOMark рейтингида 125 баллик натижа билан рекорд ўрнатган ва ҳалигача унинг тенги чиқмаган.

ЎҚИНГ: Энг қиммат Huawei ҳамда Xiaomi флагманларининг камера жанги! («жонли» видео)

DxOMark наздидаги энг кучли селфифонлар рейтингини ҳам шу флагманнинг ўзи банд этган:

  1. Фото – Huawei P40 Pro
  2. Видео – Huawei P40 Pro

Лаборатория мутахассисларига кўра, энг зўр аудиосмартфонлар бошқалардир:

  1. Овоз ёзиш бўйича – Honor V30 Pro
  2. Овоз янгратиш бўйича – Xiaomi Mi 10 Pro

ЎҚИНГ: Энг қиммат флагман DxOMark рейтингида: Samsung бу шармандаликни кўтара олармикан?!. (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!