ИИВ ижтимоий тармоқда радикал ғоялар тарқатилаётганидан огоҳлантирди

  •   DiMaX
  •  230
  •  30.10.2020 08:58

ИИВ ижтимоий тармоқда радикал ғоялар тарқатилаётганидан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалаётганидан огоҳлантирди.

ЎҚИНГ: IMEI-кодлар юзасидан АКТ вазирлиги, ИИВ ва Божхона қўмитаси брифинги: жиноятлар фош бўлди!

 «Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқишингизни сўраймиз», дейилади ИИВ хабарида.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.