ИИВ огоҳлантиради: «Тиктокерлар 15 суткагача қамалиши мумкин!»

  •   DiMaX
  •  197
  •  12.01.2021 09:31

ИИВ огоҳлантиради: «Тиктокерлар 15 суткагача қамалиши мумкин!»

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлар, хусусан, TikTok платформасида турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видео мауллифларини огоҳлантирди. Бу хусусда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

«Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг TikTok платформасида – фуқароларимизни айниқса ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида, турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз», – дейди Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов.

 «Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизлика йўл қўймаймиз.

Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш – майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.

Огоҳлантирамиз! Фарзандларингизни назорат қилинг, ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг», – дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: «TikTok қироличаси» – 16 яшар раққоса тарихга кирди!