Икки қисмли лутер-шутер ўйинни 4 июнгача бепул олиб қўйинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  283
  •  29.05.2020 18:05

Икки қисмли лутер-шутер ўйинни 4 июнгача бепул олиб қўйинг! (+видео)

Коронавирус пандемияси пайтида кишилар заруратсиз кўчага чиқмасликлари учун турли ўйинларни вақтинча бепул тарқатиш давом этаётир. Epic Games дўкони компьютерларда ўйналадиган Borderlands: The Handsome Collection номли лутер-шутер ўйинини вақтинча бепул қилиб қўйди.

ЎҚИНГ: PUBG’да узоқ кутилган янгиланиш: Мартаба режими ва бошқалар (+видео)

Borderlands: The Handsome Collection – туркумдаги иккита ўйиндан иборат тўплам бўлиб, Borderlands 2 ҳамда Borderlands: The Pre-Sequel қисмларини ўз ичига олади. Геймерлар буларнинг биринчисида Пандора учун жангга киришадилар; иккинчисида эса олишувлар Пандора йўлдошига кўчирилган.

Икки қисмли ўйин жамланмасини компьютер ёки ноутбукингизга бепул кўчириб олиш учун мана бу ҳавола орқали Epic Games Store’нинг тегишли саҳифасига ўтишингиз мумкин. Унинг бепул тарқатилиши 4 июнгача давом этади; демак – шунгача олиб қўйишга улгуринг ва ўйинларга қизиқувчи дўстларингизга ҳам бу хабарни етказинг.

ЎҚИНГ: Вақтинча бепул тарқатилаётган GTA V ўйинини ўта реалистик версияда чиқаришди! (видео ва ҳавола)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!