Инҳа университети биринчи имтиҳонга кириш ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини узайтирди

  •   DiMaX
  •  884
  •  31.03.2020 18:06

Инҳа университети биринчи имтиҳонга кириш ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини узайтирди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети расмий сайтида «Компьютер ва дастурий инжиниринг» ҳамда «Логистика» факультетларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошлангани ҳақида ёзгандик. Унга кўра, биринчи кириш имтиҳони 12 апрель куни бўлиб ўтиши керак эди.

ЎҚИНГ: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда онлайн таълим йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, мазкур муддат узайтирилган. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига киришни хоҳловчилар 10 апрелгача «Компьютер ва дастурий инжиниринг факультети» (SOCIE) ва «Логистика» (SOL) факультетларига ўз ҳужжатларини топширишлари мумкин.

Бунинг учун университет сайтидаги рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдириш ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини жўнатиш керак:

  • паспорт нусхаси;
  • ўрта мактаб, академик лиқей, касб-ҳунар коллежини битирганлик тўғрисида маълумотнома ёки диплом.
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат;
  • IELTS ёки TOEFL iBT сертификати.

Агарда сиз ўрта мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежида ўқишни битирмаган бўлсангиз, унда мазкур ўқув муассасадан ўқиганлигингиз ҳақида маълумотномани тақдим этишингиз керак.

ЎҚИНГ: Инҳа университетида дастурлашни бепул ўргатувчи илк Co-Learning Center очилди

Биринчи кириш имтиҳонлари:

  • «Компьютер ва дастурий инжиниринг факультети» (SOCIE) факультетига кириш учун 25 апрель куни ўтказилади;
  • «Логистика» (SOL) факультетига кириш учун 26 апрель куни ўтказилади.

Иккита факультетига битта фан – Математика фани топширилади. Шартли равишда қуийдаги сертификатларни тақдим этиш лозим:

  • SOCIE учун – 5 балл натижасидан паст бўлмаган IELTS сертификати, 50 балл натижасидан паст бўлмаган TOEFL iBT сертификати;
  • SOL учун – 5,5 балл натижасидан паст бўлмаган IELTS сертификати, 71 балл натижасидан паст бўлмаган TOEFL iBT сертификати.

Сайтда кўрсатилган (https://inha.uz/pages/185) талабларга жавоб берадиган хорижий талабалар инглиз тилини билганлиги тўғрисида сертификатни тақдим этганларидан кейин университетга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Кириш жараёни ва имтиҳонлар ҳақида батафсил маълумотларни университетнинг расмий веб-сайтида кўриш мумкин: https://inha.uz/pages/190.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабасининг ихтироси – «Ўзбекистон аёлларининг 100та энг яхши инновацион лойиҳаси» ғолиби!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.