iPhone эгалари, iOS 14’дан умидни узаверинг!

  •   DiMaX
  •  991
  •  19.06.2020 17:59

iPhone эгалари, iOS 14’дан умидни узаверинг!

Apple жорий йилнинг 22 июнида – WWDC 2020 тадбири доирасида iOS 14 операцион тизим талқинини тақдим этиши кутилаётган эди. Ушбу дастурий таъминотнинг турли хусусиятлари ҳақида бир қатор хабарлар тарқалган.

ЎҚИНГ: iOS 14 прошивкасигача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди

Сўнгги маълумотларга кўра, iOS 14 номли операцион тизим умуман чиқмайди. Аниқроғи, компания ребрендинг ўтказиб, унинг ўрнига iPhoneOS (ёки iPhone OS) номли тизим намойиш қилади. Бу ҳақда бугун таниқли инсайдерлар – Жон Проссер ва Макс Вайнбах хабар беришган.

Айтиб ўтиш керакки, компания ўзининг биринчи смартфонларида операцион тизимни айнан шундай – iPhone OS деб номлаган эди. 2010 йилга келиб бу номни қисқартирилган шаклда – iOS дея тақдим этган, чунки у янги планшет – iPad’га ҳам мос тушиши керак эди. Ўтган йили эса Apple ўз мобил операцион тизимларини иккига ажратган: смартфонлар учун iOS ва планшетлар учун iPadOS.

Энди эса, Apple ўз операцион тизимларини аниқ бир стандартга туширмоқчи: ҳар бир тизим номида маҳсулотнинг тўлиқ номи ҳам бўлади: iPhoneOS, iPadOS, macOS, watchOS ва tvOS.

ЎҚИНГ: Apple ходими ҳали чиқмаган iOS 14 тизимли iPhone’ни икки биткоинга сотди! (+«жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.