iPhone Fold: худди ҳақиқийдек Apple букламафонининг 3D-видеоси чиқди

  •   DiMaX
  •  709
  •  24.02.2021 15:13

iPhone Fold: худди ҳақиқийдек Apple букламафонининг 3D-видеоси чиқди

Интернетда худди ҳақиқийдек кўринишга эга ноодатий iPhone’нинг ҳали эълон қилинмаган видеотақдимоти тарқалди. Ролик 3D-рассом Святослав Александров томонидан яратилган, дея хабар бермоқда Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X2 чиқди: 100 карра зумга эга Leica камерали букламафон! (+видео)

Видеода Apple’нинг янги уч ўлчамли модели шакли жиҳатидан букланувчан экранга эга Samsung Galaxy Z Fold 2’ни ёдга солади.

Ички экраннинг «қош» қисми ва бирор қирқими йўқ, ҳошия ҳам анча ингичка. Миш-мишларга кўра, букланувчи iPhone қурилмаси 6,7 дюймли экранга эга 12 Pro Max ва 8 дюймли iPad Mini ўртасидаги ўринни эгаллайди. Видеода 8 дюймли ички экранга эга смартфон намойиш этилган бўлиб, ташқи экранининг диагонали 6,3 дюймни ташкил этади.

Учта модулга эга камера ва Lidar датчиги қурилманинг орқа томонига жойлаштирилган. Фронтал камераси эса ички экранда «кўринмас» ҳолатга келтирилган. Яна бир қизиқ жиҳати — концептуал видеодаги смартфон худди келажакдаги iPhone 13 линейкаси каби Apple А15 базасига асосланган.

Apple’нинг янги қурилмаси ҳақиқатан қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!