iPhone’лар энди 4G тармоқларида Android-смартфонлардан икки каррагача секин ишлайди

  •   DiMaX
  •  1172
  •  26.07.2018 12:58

iPhone’лар энди 4G тармоқларида Android-смартфонлардан икки каррагача секин ишлайди

Apple’нинг янги авлод смартфонлари тақдимотига ҳали бир ярим ойча вақт бор. Аммо бу iPhone’лар тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаш тезлиги бўйича «яшил роботчали» замонавий смартфонлардан ортда қолиши ҳозирданоқ маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Apple смартфонлари Android'лардан қанча олдинда?

Буларнинг бари купертинолик гигант ҳамда Qualcomm ўртасидаги судлашув жараёни чўзилиб кетгани билан боғлиқ. Ушбу можаролар сабабли Apple ўз смартфонларида бу компаниянинг 4G-модемларини қўллашдан воз кечди.

Янги авлод iPhone’ларда энди қандай модемлар қўлланишини айни дамда Apple ҳам, Qualcomm ҳам айтмаяпти. Аммо кузатувчиларнинг ишонч билан таъкидлашларига кўра, купертиноликлар бу борада Intel маҳсулотларига суянишади.

ЎҚИНГ: Qualcomm ғиромликда гумонланмоқда: рақобатчиларни синдириш учун нархлар атай туширилган

Бундан бир неча кун аввал Qualcomm ҳамда Speedtest.com маълумот узатиш тезлиги бўйича ўтказилган синов натижаларини эълон қилишган эди. Унга кўра, Qualcomm Snapdragon 845 процессорли Android-смартфонларнинг 4G тармоқларида ишлаш тезлиги Intel XMM 7480 ҳамда Intel XMM 7360 модемларига эга қурилмаларга нисбатан анча катта.

Ўлчаш ишлари T-Mobile ҳамда AT&T операторлари тармоқларида олиб борилган. Тўртинчи авлод алоқа тармоғида маълумот юклаш тезлиги бўйича Qualcomm модемига эга гаджетлар Intel модемли девайслардан 60 фоизга олдинда экан. Сигнал даражаси паст бўлган шароитларда эса орадаги фарқ ҳатто 200 фоизга яқинлашиб боради! Бу эса, янги авлод айфонлар Snapdragon 845 чипига эга смартфонлардан салкам икки баравар секин ишлайди, деганидир...

Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Бўлажак iPhone'да бу технология 10 карра тезкор бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!